31K56Telegramda ochish
Танлов ойболта билан чопилмаслиги керак Банклар томонидан битта жисмоний шахсга карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш таклифи жудаям ёқимсиз ва деструктив. Айниқса, бу таклиф доим танлов кенглиги ва чуқурлиги тарафдори бўлиб келган, иқтисодий эркинликларни дастакловчи Марказий банк томонидан янграётган бўлса. Биринчидан, карта бизнеси бўйича хатарларни қабул қилиш ва бошқариш энг аввало тижорат банкларининг вазифаси бўлиши керак. Карта сони бўйича регуляторнинг Миқдорий чекловлари банклар ўртасидаги кучайиб бораётган рақобатни ўлдиради (ва биздан илғорроқ бўлган бирон нормал давлат тажрибасида мавжуд эмас). Иккинчидан, айтилаётганидек мақсад шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш бўлса, қанақадир етти мингта гумондорни деб миллионлаб мижознинг танловини чеклаш йўлидан юриш шарт эмас. Айтайлик, бир ой ичида 20тадан ортиқ банк картаси орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ миқдорда транзакция ўтказишни шубҳали операциялар деб топиш ёки шундай тоифадаги мижозларни лозим даражада текширилиши талаб қилинадиган юқори рискли тоифага қўшиш кифоя. Учинчидан, агар регулятор ўз таклифини яна қанақадир ҳозир очиқланмаётган омиллар билан далиллаган тақдирда, карта чеклови киритилса, фуқароларнинг ўз карта ва омонатларидан бошқа банклардаги ўзининг карта ва омонатларига пул маблағларини бепул ўтказиш имконияти тақдим этилиши керак. Шунда ҳам тўртта банкка боғлиқлик, ҳам "иш ҳақи" лойиҳалари бўйича банкка "картақуллик" бекор бўлади. Рақобат ўлмайди. Мижозлар хизмати қониқтирмаган ёки маҳсулот нархлари ёқмаган банкдаги карталарини ёпиб пул маблағларини йўқотишларсиз бошқа танлаган банкига кўчириб олиб кета олади. Нима бўлгандаям, ўтган ёмон замонда қолиб кетган ойболта усулида бозорни ўлдириш йўлидан юрилмайди, деб умид қиламиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin