
Бизнесни ривожлантириш банки ва Standard Chartered банки ўртасида 50 миллион долларлик молиялаштириш битими имзоланди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 34-йиллик анжумани доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Буюк Британиянинг Standard Chartered банки ўртасида қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Ушбу битим кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, савдо молияси соҳасида янги имкониятлар яратиш, шунингдек, замонавий молиявий инструментларни жорий этиш имконини беради.
Манба | Реклама