Ўзбекистон Қонунлари Тошкентда ҳам ишламай қўйдими?
Ипакчиликда ўзи бусиз ҳам жуда катта қисми узиб-юлиб, сотиб юборилган, лекин охирги қолган 19 минг дарахтли яшил ҳудуд ўрнида навбатдаги соққа-савдо мажмуаси (экопарк дея лақаб қўйишганига ўласанми?) қуриш бу Ўзбекистон қонунларига очиқчасига тупуриб қўйиш дегани?
Нима пойтахт ҳокимияти 10 кун аввал Давлат раҳбари
аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш;
уларнинг ҳудудларини қисқартириш;
мазкур ҳудудларда бино ва иншоотлар қуриш тақиқлаш;
ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтириш;
ботаника боғларини хусусийлаштириш ва уларнинг ҳудудларида қурилишни амалга ошириш тақиқлаш тўғрисида Қонунни имзолаганини билмайдими?
Ипакчиликдаги яшил ҳудудни ғорат қилиб, соққа-савдо мажмуасини қуриш Ўзбекистон Қонунларига зид. Ҳарфига ҳам, Моҳиятига ҳам. Кимки қонун чекловларини бузса, жиноий жавобгарликка тортилиши зарур. Ўзбекистон қонунлари Тошкент шаҳрида ҳам ишлаши керак!
Қўй сўйиб, қон чиқариш жавобгарликдан озод қилмайди.
- https://www.gazeta.uz/ru/2025/05/14/save-trees/gazeta.uz
- https://t.me/makarenko_channel/7494@makarenko_channel
- https://www.lex.uz/uz/docs/7510549lex.uz