23K69Telegramda ochish
Сунъий интеллект ўзбекча гапира оладими? Энди — ҳа. Охирги пайтлар СИ-моделларини маҳаллий тилларга мослаштириш борасида жиддий ишлар бошланяпти. 2024 йилда ўзбек тилида мулоқот қила оладиган дастурий ечим яратилган — бу бир қарашда оддий гапдек туюлса-да, амалиётда катта меҳнат ва кўп босқичли ишлаб чиқиш жараёнини талаб қилганлиги аниқ. Бугунгача кўпгина СИ-моделлар асосан инглиз ёки рус тилида тўғри ва ишончли натижалар бера оларди. Лекин ўзбек тилидаги гапларни улар ё нотўғри тушунади, ё ғализ эшитилади. Маълумот етишмаслиги, талаффуз ва диалектлардаги фарқлар эътиборга олинмаслиги бунда асосий тўсиқ эди. Эшитишимча, TBC Uzbekistan ва Aiphoria компанияси ўзаро ҳамкорликда бу муаммони ҳал қилишга киришибди. Бунда жамоа минглаб реал қўнғироқлар асосида маълумот тўплаб, нутқнинг маҳаллий хусусиятларини таҳлил қилган. Шунингдек, матнни қайта ишлаш қоидаларини тузиш ва махсус овоз ёзувлари орқали сунъий интеллектга турли ҳиссий ҳолатларда сўзлаш ҳам ўргатилибди. Фикримча, бу тажриба нафақат технологик ютуқ, балки ўзбек тилида замонавий хизматлар кўрсатиш имконияти ҳам кенгаяётганини кўрсатади. Шу билан бирга, сунъий интеллектнинг маҳаллий муҳитга мослашуви бўйича янада кўпроқ лойиҳалар амалга ошишига эшик очилди, чоғи. Дарвоқе, бу соҳага қизиқиш кун сайин ортяпти. Мана, яқиндагина Aiphoria Тошкентда ўзбек тилидаги АИ-агентлар ҳақида биринчи воркшопини ўтказибди. Қизиқ. Давомли бўлаверсин ишқилиб.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin