Энди — ҳа. Охирги пайтлар СИ-моделларини маҳаллий тилларга мослаштириш борасида жиддий ишлар бошланяпти. 2024 йилда ўзбек тилида мулоқот қила оладиган дастурий ечим яратилган — бу бир қарашда оддий гапдек туюлса-да, амалиётда катта меҳнат ва кўп босқичли ишлаб чиқиш жараёнини талаб қилганлиги аниқ. Бугунгача кўпгина СИ-моделлар асосан инглиз ёки рус тилида тўғри ва ишончли натижалар бера оларди.
Audio
MediaЭнди — ҳа. Охирги пайтлар СИ-моделларини маҳаллий тилларга мослаштириш борасида жиддий ишлар бошланяпти. 2024 йилда ўзбек тилида мулоқот қила оладиган дастурий ечим яратилган — бу бир қарашда оддий гапдек туюлса-да, амалиётда катта меҳнат ва кўп босқичли ишлаб чиқиш жараёнини талаб қилганлиги аниқ. Бугунгача кўпгина СИ-моделлар асосан инглиз ёки рус тилида тўғри ва ишончли натижалар бера оларди.
ри" мавзусида бўлиб ўтган овозли чат аудиоёзуви Овозли чат 2021 йил 30 декабрь куни @bankers_uz телеграм каналида бўлиб ўтган. Файл ҳажми: 21,6 Мб, аудиоёзув узунлиги 64 минут @bankers_uz
Довлатовнинг “Чемодан” қиссасини аудиокитобга айлантирганимдан бери у ҳақида қатор илиқ фикрлар олдим. Илтимосларга биноан Довлатовнинг “Уруғ-аймоғим” китобидан олинган қисқагина “Акам” ҳикояси. 🎤 Ўқийди: Мадина Мусаева 📝 Таржимон: Низом Комил 💾 Матн манбаси: Ziyo.uz 👉 @madnifique 👈
ўлдириш асосида қурилган, атрофини девор билан ўраб олган тоталитар жамият. Замятиннинг “Биз” илк антиутопик романи айнан шундай жамият ҳақида ҳикоя қилади. Асар 1921 йилда совет цензураси томонидан чоп этилишга ҳам улгурмай тақиққа тушгач, ёзувчи эса сургун
Олдос Хаксли ўзининг "Ажиб янги дунё" номли асарини айнан Е.Замятиннинг “Биз” асаридан илҳомланиб ёзган, “Биз”сиз Жорж Оруэллнинг машҳур “1984” асари ҳам мавжуд бўлмас эди. 📝Романни ўзбек тилига иқтидорли таржимон Муштарий Мамадалиева таржима қилмоқда ва мен, Мадина Мусаева 🎧аудиокитобга айлантирмоқдаман. Асарнинг электрон китоб варианти ҳам тугалланиши билан эътиборингизга бепул ҳавола эдилад
Аудио китоб ҳақидаги фикрлар учун ташаккур. Шу билан бирга, аудио китоблар билан чегараланиб қолмай, китобларни иложи борича кўпроқ ўқиш қанчалик зарур эканлигини унутмайлик. Масалан, аудиода “Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса” нинг аввалги илк таржимаси, янги таржимаси босмадан “#Молхона” номи билан чиққан, китобни бўлишайлик, совға қилайлик. Китоб соҳаси оғир соҳа ва уни қанчалик кўп қўлл
Наполеон тарих ва қонунни қайта ёзиб, барча нарсада Сноуболни айблашни бошлайди ва ҳайвонларнинг қаршилиги Голодомор ва қатағон йилларини эслатувчи воқеаларга олиб келади. Аудионинг эмоционал жойларида сезилса керак, кўз ёшсиз ўқишнинг иложиси бўлмади. У йилларни эслаш оғриқли. Афсуски, тарих дунёнинг турли бурчакларида такрорланаверади. ✍️ Таржимон: Санобар Каримова; матн ziyouz.uz дан олинди.
Агарда билсангиз, собиқ СССРдан ташқари "#Молхона" турли даврларда Хитой ва Вьетнамда маън этилган. Асар Кенияда коррупция ва амалдорларнинг порахўрлигини сатира орқали кўрсатгани учун цензурага тушган. У ҳали ҳам Куба ва Шимолий Кореяда таъқиқланган асарлар сафида, айтишларича, Кубада уни ҳаттоки ёқишган ҳам. Ушбу бобларда воқеалар кутилмаган тус олар экан, асарнинг қаҳрамонларида балки Сталин,
Мана, Довлатов “Чемодани” нинг сўнгги 2 боби. Бугун қизим устимга онам қавиб берган кичкина қизил духоба болалар кўрпасини ёпиб қўйди. Тушимга Юлдузнинг 80-йиллардаги қўшиғи кирди. Торонто кўчаларидаги трамвайлар мени Бодомзордан марказга элтадиган трамвайни эслатди. Трамвай энди йўқ, у Тошкент ҳам йўқ, Тошкентда эса мен йўқман. Мен каби миллионлаб иммигрантларнинг ҳар бирида шунақа ўз “Чемодани”
Animal Farm: A Fairy Story (Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса) ёки “#Молхона” номи билан танилган қисса Оруэллнинг энг машҳур аллегорик асаридир. Жаҳон адабиётининг сара асарларидан бири бўлган ушбу қисса образлар ёрдамида 1917-йил революцияси воқеалари билан бошланади ва йиллар ўтса ҳам кўпгина тузумлар элементларини ўзида акс эттириши сабабли долзарблигини йўқотмайди. Қисса 1945 йилда дун
олхона” асаридан бир парча ҳавола этмоқчиман. Бу парча қари майор Тўнғизнинг машҳур эмоционал ва символик монологидир. 1-боб тез кунларда ушбу канал, ҳамда YouTube да жойлаштирилади. 👉 @madnifique 👈
Бир куни Твиттерда гуллар ҳақида сўз кетди. Бир эркак айтди, мен 300 долларга гул сотиб олдим, улар тезда сўлиб қолди, нима кераги бор гулларнинг. Бошқа аёл деди: “Энг ёрқин хотираларимдан бири -- эшикни очсам, севган инсоним орқасида беркитиб турган бир тўп бинафшани совға қилгани”. Довлатовнинг “Поплин кўйлаги”, менимча, туйғулари ва севгани ҳақида баландпарвоз сўзларсиз гапира оладиган инсон
“Асрга татигулик” мавзулар, масалан, дўстлик ва унинг тили билан айтганда “Жароҳатланган ва аянчли инсон қалби ҳақида”. Ëки мана бу: “Таланган халқларнинг барчаси -- эгизаклардир”. 📺 YouTube 🎧 Аввалги боблар: #DovlatovChemodan 👉 @madnifique 👈
“Зобитлар камари”. Армияда хизмат қилмаганман, бироқ хизмат қилсам, худди Довлатовдек бошим ёрилган ва қўлим синган ҳолда касалхонада уйғонардим ) Дарвоқе, режадаги аудиокитоблар: компьютерлар ва дастурлашга оид Айзексоннинг “Инноваторлар” бестселлери, ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналаридан бўлмиш Оруэллнинг “Молхона”си ва Голдингнинг ўзбек тилидаги илк бора, аввал таржима қилинмаган “Пашшалар подш
“Бинойидек костюм”. Редакциядан байрам муносабати билан халқлар дўстлигини тараннум этиш вазифасини олган Довлатовнинг журналистик қидируви кутилмаганда детективга айланади: унда жосуслар ҳам бор, мандарин истаган қахрамон она, КГБ, Михаил Барышников, қанақадир ўзбеклар… Цензурадан чарчаган Довлатовнинг “ҳаммол бўлиб ишлаганим яхши эмасмиди?” риторик саволи ўйлантирди: қандай қилиб у қувноқлигини
Буни билиш учун 2-бобни ўқидим, лекин жойларида ҳиринг-ҳиринг қилаверганимдан қайта-қайта ёзишга тўғри келди. Ҳикояни сал замоновийлаштириш мақсадида амалдор нутқ сўзлаётганда, унинг “матонатли ленинчи” деган сўзларининг ўрнига “муҳтарам” деб кўрдим, менимча жойига тушди :D Ўзи “ўғирлашяпти” қисми ҳар қачонгидан ҳам долзарб, шундай эмасми? Хуллас, мана “Амалдорнинг туфлиси” номли боб. 📺 YouTube
Мен сўрадим: “Одамларга Довлатовни таниш умуман керакмикан”? У эса: “Албатта керак. Биз кўп ишларни гарчи ундан келадиган ўзгаришларни умуман кўрмасак, кўришга улгурмасак ҳам қилишимиз керак”, деб жавоб берди. Шу тариқа мен Бродский сатрлари билан таърифлаганда, “эшикнинг тутқичигача қор билан кўмилган водий” ни эслатувчи Т. шаҳрида Сергей Довлатовнинг “Чемодан” ҳикоялар тўпламини ўқишга киришдим