“Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса” нинг сўнгги 8, 9 ва 10-боблари. Аудио китоб ҳақидаги фикрлар учун ташаккур. Шу билан бирга, аудио китоблар билан чегараланиб қолмай, китобларни иложи борича кўпроқ ўқиш қанчалик зарур эканлигини унутмайлик. Масалан, аудиода “Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса” нинг аввалги илк таржимаси, янги таржимаси босмадан “#Молхона” номи билан чиққан, китобни бўлишайлик, совға қилайлик. Китоб соҳаси оғир соҳа ва уни қанчалик кўп қўллаб-қувватласак, шунчалик янги таржималар ва сифатли китоблар кўпаяди.
Ушбу қисса билан боғлиқ викторина очиқ, ғолибга совға — электрон китоб (читалка). Викторина шартлари мана бу ерда.
Келгусида янги ва оригинал аудио китоблар чиқарамиз. Яқинда каналда ўзбек тилига аввал таржима қилинмаган ва босмадан чиқмаган антиутопия асари бепул тақдим этилади. Бу ҳозирча сюрприз.
Мутолаа қилиш, фикрлаш ва фикр алмашишдан тўхтамайлик. Рэй Брэдбери ёзганидек: “Китобларни ёқишдан ҳам оғирроқ жиноятлар бор. Масалан, уларни ўқимаслик”.
👉 @madnifique 👈