Жорж Оруэлл, “Молхона”, 1 ва 2-боб. Animal Farm: A Fairy Story (Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса) ёки “#Молхона” номи билан танилган қисса Оруэллнинг энг машҳур аллегорик асаридир. Жаҳон адабиётининг сара асарларидан бири бўлган ушбу қисса образлар ёрдамида 1917-йил революцияси воқеалари билан бошланади ва йиллар ўтса ҳам кўпгина тузумлар элементларини ўзида акс эттириши сабабли долзарблигини йўқотмайди. Қисса 1945 йилда дунё юзини кўрганига қарамай, собиқ СССР да, албатта, маълум сабабларга кўра, фақатгина қайта қуриш даврида босмадан чиққан. Аудиокитобни кенг омма ва хусусан, кўзи ожиз инсонлар тинглаш имкониятига эга бўлишади, деган ниятда нотижорий мақсадда ёзмоқдаман.
Таржимон: Санобар Каримова; матн ziyonet.uz дан олинди.
👉 @madnifique 👈
- https://ziyonet.uzziyonet.uz