Банк бозорида ликвидликка таъсир ўтказувчи энг асосий омиллардан бири бу Марказий банк томонидан олтин хариди ва интервенциялар орқали стерилизация операциялари ҳисобланади.
Банк бозорида айрим ойларда "пулнинг кўпайиб кетиши ё тортилиб қолиши" айни шу операциялар билан кўпроқ изоҳланади. Иловадаги суратга қаранг ва ўтган 2020 йилдаги ликвидлик ўзгаришлари динамикасини хотирланг. Жавоб топаётган бўлишингиз тайин.
Албатта, ликвидлик яратувчи ва мақбуллаштирувчи яна бир канал бу давлат бюджети ва давлат фондларининг операциялари ҳам. Нега кузнинг бошидан ликвидлик торайиши ва декабрь ойига бориб пулнинг "сероб бўлиб қолиши" каби воқеликлар ҳар йили деярли такрорланади?
Бу ва бошқа саволларга жавобларни Банк тизими ликвидлиги шарҳи билан танишиб олишингиз мумкин.