14K19Telegramda ochish
Ликвидли чорак 2021 йилнинг II чорагида банк тизими ликвидлиги ҳукумат харажатларининг кескин ортиши, ички валюта бозорида талаб ва таклифнинг мувозанатлашуви ҳамда муомаладаги нақд пуллар ҳажмининг кўпайиши фонида шаклланди, дейилади расмий ҳисоботда. Қайд этилишича, ҳукумат операцияларининг (Тикланиш ва Тараққиёт жамғармаси, Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Ягона ғазна ҳисобварағи орқали) ликвидликнинг ошишига таъсири чорак давомида 10 трлн.сўмни ташкил этган. Чорак давомида Марказий банк 16 трлн.сўмлик олтин (қимматли металлар) сотиб олган, 14,4 трлн.сўмлик соф интервенция амалга оширган. Яъни тўлиқ стерилизация рўй бермаган. Шу сабабли қолган фарқ облигациялар орқали нейтраллаштирилган. Регулятор банклараро пул бозоридаги депозит операциялари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалар чорак давомида пасаювчи динамикага эга бўлганини қайд этган ҳолда, фоиз ставкаларнинг пасайиши умумий ликвидликнинг ортиши ҳисобига вақтинчалик аҳамият касб этишини алоҳида қайд этмоқда. Бу жуда муҳим сигнал! Дарвоқе, ўтган йили июнда коронакризис фонида ликвидлилик тақчиллигига йўл қўймаслик учун амалга оширилган чоралардан ҳалигача воз кечилмаяпти. 75%лик ўртачалаш коэффициенти ҳозирги қизиб бораётган конъюнктурага мутаносибми? Узунроқ пулларни шакллантириш мақсадларида мажбурий захиралаш меъёрлари ўзгармайдими? Балки эртага, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан Марказий банк Раиси иштирокида матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил тўхталиниши мумкин. Ўтказиб юборманг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin