13K43Telegramda ochish
6-боб: “Поплин кўйлак”. Бир куни Твиттерда гуллар ҳақида сўз кетди. Бир эркак айтди, мен 300 долларга гул сотиб олдим, улар тезда сўлиб қолди, нима кераги бор гулларнинг. Бошқа аёл деди: “Энг ёрқин хотираларимдан бири -- эшикни очсам, севган инсоним орқасида беркитиб турган бир тўп бинафшани совға қилгани”. Довлатовнинг “Поплин кўйлаги”, менимча, туйғулари ва севгани ҳақида баландпарвоз сўзларсиз гапира оладиган инсон ҳикояси. Пафос, идеаллаштириш, мураккаб иборалар, дашту саҳролардаги изтиробларсиз. Ҳашаматли эмас, йўл чеккасидаги болачалардан олинган бир даста бинафшаларни газетага ўраб севган инсонингга берсанг ҳам севгинг қийматини йўқотмаслиги ҳақида. Ва, энг муҳими, нарх ва қиймат орасидаги фарқни англаб етадиган инсонни учратганингда, бу бахтни қўлдан бой бермаслик тўғрисида. 🎧 Аввалги боблар: #DovlatovChemodan 📺 YouTube 👉 @madnifique 👈

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin