Мана, Довлатов “Чемодани” нинг сўнгги 2 боби. Бугун қизим устимга онам қавиб берган кичкина қизил духоба болалар кўрпасини ёпиб қўйди. Тушимга Юлдузнинг 80-йиллардаги қўшиғи кирди. Торонто кўчаларидаги трамвайлар мени Бодомзордан марказга элтадиган трамвайни эслатди. Трамвай энди йўқ, у Тошкент ҳам йўқ, Тошкентда эса мен йўқман. Мен каби миллионлаб иммигрантларнинг ҳар бирида шунақа ўз “Чемодани”
#ДовлатовЧемодан
XeshteglarБир куни Твиттерда гуллар ҳақида сўз кетди. Бир эркак айтди, мен 300 долларга гул сотиб олдим, улар тезда сўлиб қолди, нима кераги бор гулларнинг. Бошқа аёл деди: “Энг ёрқин хотираларимдан бири -- эшикни очсам, севган инсоним орқасида беркитиб турган бир тўп бинафшани совға қилгани”. Довлатовнинг “Поплин кўйлаги”, менимча, туйғулари ва севгани ҳақида баландпарвоз сўзларсиз гапира оладиган инсон
“Асрга татигулик” мавзулар, масалан, дўстлик ва унинг тили билан айтганда “Жароҳатланган ва аянчли инсон қалби ҳақида”. Ëки мана бу: “Таланган халқларнинг барчаси -- эгизаклардир”. 📺 YouTube 🎧 Аввалги боблар: #DovlatovChemodan 👉 @madnifique 👈
“Бинойидек костюм”. Редакциядан байрам муносабати билан халқлар дўстлигини тараннум этиш вазифасини олган Довлатовнинг журналистик қидируви кутилмаганда детективга айланади: унда жосуслар ҳам бор, мандарин истаган қахрамон она, КГБ, Михаил Барышников, қанақадир ўзбеклар… Цензурадан чарчаган Довлатовнинг “ҳаммол бўлиб ишлаганим яхши эмасмиди?” риторик саволи ўйлантирди: қандай қилиб у қувноқлигини
Буни билиш учун 2-бобни ўқидим, лекин жойларида ҳиринг-ҳиринг қилаверганимдан қайта-қайта ёзишга тўғри келди. Ҳикояни сал замоновийлаштириш мақсадида амалдор нутқ сўзлаётганда, унинг “матонатли ленинчи” деган сўзларининг ўрнига “муҳтарам” деб кўрдим, менимча жойига тушди :D Ўзи “ўғирлашяпти” қисми ҳар қачонгидан ҳам долзарб, шундай эмасми? Хуллас, мана “Амалдорнинг туфлиси” номли боб. 📺 YouTube