7-8 боб: "Ҳайдовчи қўлқопи" ва "Қишқи телпак". Мана, Довлатов “Чемодани” нинг сўнгги 2 боби. Бугун қизим устимга онам қавиб берган кичкина қизил духоба болалар кўрпасини ёпиб қўйди. Тушимга Юлдузнинг 80-йиллардаги қўшиғи кирди. Торонто кўчаларидаги трамвайлар мени Бодомзордан марказга элтадиган трамвайни эслатди. Трамвай энди йўқ, у Тошкент ҳам йўқ, Тошкентда эса мен йўқман. Мен каби миллионлаб иммигрантларнинг ҳар бирида шунақа ўз “Чемодани” бор.
🎧 Аввалги боблар: #DovlatovChemodan
👉 @madnifique 👈