18K160Telegramda ochish
Махфийми, демак кимгадир ноқонуний имтиёз ва преференциялар берилган Қизиқувчан дўстларимиздан бири "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор тўлиқ эмаслиги, унинг айрим қисмларини топа олмаётганидан шикоят қилиб қолди. Ҳақиқатан ҳам lex.uz ёки Норма базасига кирсангиз, қарордан фақат кўчирманигина кўришингиз мумкин. Қарорнинг 4-, 5- ва 6- бандлари йўқ. Умуман йўқ. Ия, нега дейишингиз мумкин. Чунки қарорнинг ушбу бандлари махфий. Скриншот илова қилинади. Махфий қарорлар ва қарорларнинг махфий бандлари янги Ўзбекистонда роса урф бўлган ва жуда яхши биласиз қайсидир ўнг ёки чап имтиёзхўр паразитларга имтиёз яратиш билан боғлиқ бўлади. Масалан, Ўзавтосаноат ва унинг шўъбаларига божсиз автомашина импорт қилишда бож тўламаслик ёки бўлмасам истеъмолчилардан ундириб олинган 3%лик йиғимни бюджетга тўламаслик имтиёзлари шундай махфий қарорлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Мабодо бирон бир халқ сайлаган депутат қизиқиб кўрса, бу махфий қарорлар мазмуни билан фақат танишиб кўриши мумкин холос, эълон қилиш эса асло мумкинмас. Эътиборлиси, бундай ҳолатлар борган сари нормага айланиб бормоқда. Бутун бошли "Ташқи сиёсат концепцияси" халқдан яшириб қўйилган ҳолда, ЕОИИнинг қўйнига кириб кетилаётган бир вақтда яширин қарорлар, махфий бандлар нима бўпти дерсиз. Балки, балки. Лекин бир кун келиб ғафлатдан уйғонганимизда ва қанақа давлат қуриб қўйганимизни англаганимизда, кеч бўлиб қолмаса кифоя. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin