25K130Telegramda ochish
Бозор кўлами қандай? Ўзбекистонда 26 мингдан ортиқ фаол видеоблогерлар мавжуд ва улардан: 1000 нафари катта блогерлар (100 мингдан ортиқ обуначи); 5000 нафар ўрта блогерлар (10−100 минг обуначи); 20 минг нафар кичик блогерлар (1−10 минг обуначи). Агар 1000 та кўриш учун ўртача CPM (реклама тўлови) $0,8 — $1,4 деб олинадиган бўлса ва йиллик умумий кўришлар сони 36 миллиардни ташкил этса, жами даромад $28,8 млн — $50,4 млн оралиғида бўлиши мумкин. Таққослаш учун: АҚШда CPM $5 — $15, Қозоғистонда $0,8 — $2 атрофида. «Бу Ўзбекистонда блогерлик фаолияти бозорининг ўсиш салоҳияти юқори эканини ва рақобат даражаси нисбатан пастлигини кўрсатади. Натижада бу соҳани институционал ривожлантириш, ёшларни рақамли иқтисодиётга жалб қилиш ва контент-креатив соҳасига сармояларни жалб этиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади», — деб ҳисоблайди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin