


Blogix стартапи 100 минг доллар инвестиция жалб қилди
Ўзбекистоннинг рақамли реклама бозори учун замонавий ечим таклиф қилаётган Blogix платформасига АлоқаВенчурс, Universalbank ҳамда тадбиркор Тамила Қурбонова томонидан 100 минг доллар сармоя киритилди.
Бугун Ўзбекистонда инфлюэнсер-маркетинг, яъни блогерлар орқали реклама бозори ҳажми 100 миллион доллардан ошган.
Бироқ, бозорнинг катта қисми ҳали ҳам “қўлбола” усулда бошқарилади.
Blogix айнан шу муаммони ҳал қилишни мақсад қилган. Telegram, Instagram ва YouTube’даги блогерлар билан ишлашнинг барча босқичлари — уларни топишдан тортиб тўлов ва ҳисоботларгача — бир платформанинг ўзида амалга оширилади.
Стартап ишга тушганидан бери ўтган 5 ой давомида 411 та реклама кампанияси амалга оширилди, 2 500 дан ортиқ реклама пости жойлаштирилди. Шу вақт ичида 1 023 нафар бизнес эгаси платформадан фойдаланган.
Тизим Didox ва E-Imzo билан интеграция қилинган бўлиб, расмий ҳужжат айланмаси ҳамда хавфсиз тўловларни таъминлайди.
Жалб этилган инвестиция маҳсулот имкониятларини кенгайтириш, жамоани кучайтириш ва келгусида Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун йўналтирилади.
Бизнесни блогерлар орқали тарғиб қилиш режалари бўлса, платформа имкониятлари билан Blogix.uz орқали танишиш мумкин.
- http://Blogix.uz/blogix.uz
- https://didox.uz/didox.uz
- https://Blogix.uzblogix.uz