«ЯГОНА УМУМ РЕСПУБЛИКА ПРОЦЕССИНГ МАРКАЗИ» МЧЖга НИСБАТАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ЎРГАНИШЛАР БЎЙИЧА МАЪЛУМОТ
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, Қўмита тижорат банкларига тегишли онлайн омонат хизматлари учун комиссия тузишга тегишли ҳисоб-китоб материаллар ва асосларни талаб қилган, лекин «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ сўралган тегишли маълумотларни тўлиқ тақдим этмаган.
Қўмита “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини билдирмоқда.