15K276Telegramda ochish
Янги Ўшалар ҳақида Ўтган замонда қайсидир йирик компания, завод ё бино, йирик соққали буюртма тўсатдан кимнингдир қўлига ўтиб кетса, кимнинг қўлига ўтиб кетганини ҳамма тусмолдан биларди. Бу ҳақда ҳеч қаерда ёзилмасди, эълон қилинмасди, лекин ҳамма тушунардики, бу жой энди исмини ҳамма биладиган ва шартли равишда Опа деб атайдиган, ўта қўрқоқлар исмини аташданам чўчиб қошини бармоғи билан силаб кўрсатадиган Ўшаларники бўларди. Янги замонда Опа йўқ, қамоқда ўтирипти. Лекин Ўшалар қўллаган ва ундан ҳам ошиб тушадиган схемалар очиқ-ойдин ишлаб турипти. Қонунсизлик ва истиснолар кимнинг фойдаси учун бўлаётганиниям ҳамма билади. Қолган ҳамма ер сотиб олади, Ўшаларга эса ер ажратиб берилади. Керак бўлса Ўшалар манфаати учун бутун бошли заводлар, омборхоналар шаҳардан кўчириб юборилади. Қолганларга дарахт кесиш мумкинмас. Ўшаларга эса дарахтларни кўчириб ўтказиб ер эгаллаш мумкин. Бошқалар бозорга эгалик қилиши учун ҳам пул, ҳам йўл топиши керак. Ўшаларга эса давлат эгалигидаги бозорлар ўрни шундоқ топшириб юборилаверади. Энг қизиғи, бу ишларнинг барча харажати давлатга, яъни солиқ тўловчиларга, даромади эса Ўшаларга. Эски Ўшалар наҳотки шундай қилиш мумкин эди, деб бошини чангаллаб ўтиришган бўлишиям мумкин. Нима дедингиз?

Arxivda shunga yaqin