
Қурилиш соҳаси тадбиркорлари эътиборига!
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида 17 июль куни, соат 17:00 да, Тошкент шаҳрида қурилиш соҳаси вакиллари иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтади.
Учрашувнинг мақсади – соҳада мавжуд муаммоларни очиқ муҳокама қилиш, уларнинг амалий ечимлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда давлат ва бизнес ўртасида самарали мулоқот платформасини шакллантириш.
Тадбирда қатор вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳам иштирок этади. Бу – тўғридан-тўғри фикр билдириш ва ташаббусларингизни тақдим этиш учун яхши имконият!
Рўйхатдан ўтиш учун:
+998 99 847 44 43 | @zokir0515