13K87Telegramda ochish
Давлат раҳбари ва бизнес вакиллари учрашуви Маълум қилишларича, тез кунларда Давлат Раҳбарининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Шу муносабат билан 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин: Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти; Veb-sayt: www.chamber.uz; Facebook: www.facebook.com/uzchamber; Instagram: www.instagram.com/uzchamber; E-mail: info@chamber.uz; Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047. P.S. Назаримда бу узоқ кутилган учрашув томонлар учун жуда самарали бўлади. Ушбу уникал имконият давлат раҳбаридан имтиёзлар ундириш, преференциялар олиш каби тор манфаатлар сўрови учун ишлатилмаслиги керак, деб ўйлайман. Каттароқ дардлар билан йиғлашга, бутун бизнес ҳамжамияти учун конструктив платформа таклиф этиш тўғрироқ назаримда. Масалан, мамлакат иқтисодиёти ва бизнес оғир солиқ юки ва бизни қолоқликка маҳкум этаётган протекцион божлар юки остида қолмоқда. Янги даврнинг иккинчи саҳифасида бизнеснинг гардани иррационал юклардан ҳалос этилиши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin