26K136Telegramda ochish
Кичик бизнес муаммоларига ечимларни қандай топиш мумкин? 20 август — “Тадбиркорлар куни” арафасида Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги анъанавий учрашуви ўтказилади. Ушбу учрашувга тайёргарлик доирасида тадбиркорлардан мурожаатларни қабул қилиш тизими доимий фаолиятга ўтказилди. Ҳозирданоқ ҳар бир тадбиркор “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ёки 1094 ва 1100 қисқа рақамлари орқали ўз таклиф ёки муаммоси билан мурожаат қилиш имкониятига эга. Мурожаатлар Республика штаби томонидан ўрганилади, тегишли идораларга юборилади ва ечимлар ишлаб чиқилади. Бу йил эътибор асосан кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаларига қаратилади. Бу йўналишда фаолият юритувчи микрофирма ва кичик корхоналар сони ҳозирги кунда 438 мингдан ортиқ бўлиб, уларда 2,8 миллионга яқин инсон ишламоқда. Шу боис, уларнинг кундалик иш фаолиятида учраётган тўсиқлар ва эҳтиёжларни билиш, тегишли чоралар кўриш муҳим вазифа ҳисобланади. Мулоқотдан мақсад — муаммоларни йиғиш эмас, уларни вақтида ва манзилли ҳал этиш. Шунинг учун тадбиркорлар ушбу имкониятдан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Ҳар бир мурожаат умумий ечимлар ишлаб чиқишда асос бўлади. Ҳар бир муаммога тизимли ечим топиш мумкин бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin