Тадбиркорлар ва давлат ўртасида очиқлик
Июндан бери давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Савдо-саноат палатаси 25 та соҳани қамраб олган 19 та учрашув ўтказди. Уларда жами 6 500 нафар тадбиркор қатнашган — 3 500 нафари марказий студияда, қолгани эса ҳудудий студиялардан қатнашди.
Бу учрашувларда 500 дан зиёд таклиф ва ташаббуслар билдирилган. Гап шундаки, давлат билан бизнес ўртасида доимий мулоқот бўлмаса, кўп масалалар “қоғозда” қолиб кетиши мумкин. Шу боис бу жараён фақат йилда бир марта эмас, мунтазам бўлиши керак.
Яна бир муҳим ташаббус. Тайёргарлик жараёнида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси доимий фаолиятга ўтказилди. Мурожаатлар тўғридан-тўғри тегишли ташкилотга йўналтирилади ва назорат остида кўриб чиқилади. Платформа вазирлик ва идоралар билан тўлиқ интеграция қилингани бу жараённи анча тезлаштиради.
Давлат раҳбарининг навбатдаги очиқ мулоқоти 20 август – “Тадбиркорлар куни” арафасида ўтказилади.
- https://t.me/uzchamber/18552@uzchamber