Тўппонча билан оёғимизга отишда давом этамизми?
Бутун дунёда аналоги йўқ Махсус комиссия емак етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишлари бўйича янги чеклов киритмоқда экан.
Дунёнинг ҳеч бир мамлакати, пандемия чўққига чиққанида ҳам, етказиб бериш хизмати фаолиятига чеклов қўйгани йўқ.
Тушунтириб беринглар, барака топгурлар, бу қарорнинг эпидемиологик мазмуни ва мақсадини? Қандай ҳисоб-китобинглар ёки майли эмпирик моделларинг борми, тунги вақтдаги "доставка" вирус тарқалишини кўпайтиришини исботлайдиган?
Сизлардан фарқли ўлароқ, етказиб бериш бизнеси қўшилган қиймат яратаяпти, солиқ тўлаяпти, истеъмолни рағбатлантираяпти, шуни тушунарсизлар ҳеч қурса?
- https://t.me/ssvuz/6784@ssvuz