32K84Telegramda ochish
Чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши керак Давлат раҳбари кеча, чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоялаш масалаларига алоҳида тўхталган. Хусусан, чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши кераклиги таъкидланган. Мутасаддиларга маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилган. Агар вазифа бажарилса, истеъмолчилар чиқинди машинаси қачон келишини кутиб маҳтал бўлмайди. Ўрнатилган қоидалар бўйича маҳаллаларга ҳар 3 кунда бир, сигнал усулида чиқинди машинаси келиши керак бўлсада, бу режимга амал қилинишида катта муаммолар мавжуд.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin