
Даврон Ваҳобов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” унвонига муносиб топилди
Президент фармони билан Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов фахрий унвон билан тақдирланди. Бу тадбиркорлик соҳасига бўлган эътибор кучайган бир вақтга тўғри келгани билан эътиборли.
Охирги пайтларда давлат тадбиркорлар билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш амалиётини йўлга қўйганидан баримиз бохабармиз. Эндиликда анъанага айланган учрашувларда кўтарилган муаммоларга амалий ечим топиш, қонунчиликдаги турли тўсиқларни олиб ташлаш ва бизнесга янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилиняпти.
Шу жараёнда Савдо-саноат палатаси орқали тадбиркорларнинг таклифлари тўпланиб, тизимли равишда қарор қабул қилувчиларга етказилаётгани ҳам аниқ-равшан кўзга ташланиб турибди. Ваҳобовга берилган мукофот ҳам айнан шу жараённинг қай даражада самарали деб ҳисобланаётганига ишора қилиши мумкин.