


Тадбиркор раҳбар ишини оддий ишчиларни оғирини енгил қилишдан бошлайди
Бир неча йил танаффусдан сўнг “Ўзметкомбинат” ишчилари учун ҳудуд ичида бепул автобус қатнови қайта тикланган.
330 гектарлик майдон ва 12 километрлик ички йўл сабаб ишчилар бир цехдан иккинчисига пиёда юриб қийналиб келган. Энди эса улар корпоратив автобусларда тез ва хавфсиз ҳаракатланиш имконига эга.
Автобуслар кун давомида 14 та қатновни амалга оширади, оралиқ интервал 15 дақиқа. Йўналишлар цехлар, маъмурий бинолар, ошхоналар ва тиббиёт пунктларини қамраб олган. Ҳаракат жараёни диспетчер маркази орқали назорат қилинади.
Ижтимоий тармоқларда комбинат раҳбарининг оддий ходимлар оғирини енгил қилишдан бошлаган тадбири ижобий қадам сифатида баҳоланмоқда.