
Ўзбекистонда 99,99 фоиз тозаликдаги селен ва теллур ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
UIMF 2025 форумида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) “Технологик металлар лидери” мукофотини қўлга киритди ва ТМК томонидан саноатда янги босқични белгилайдиган муҳим маълумот эълон қилинди:
“2026 йилдан бошлаб комбинат молибден ва вольфрамдан ташқари селен ва теллур каби юқори тозаликдаги компонентларни — 99,99% гача тозаликда етиштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.”
Маълумот учун, ўтган йили ТМК илк бор 99,9% тозаликдаги металл ренийни Европа мамлакатларига экспорт қилган эди.