Коронавирус юқтириб уйда даволанаётганлар сони қанча?
Коронавирусга чалинганларни уйда туриб даволанишга 5 июлдан рухсат берилган. Бугун 18 июль.
13 кундан буён уйда туриб даволанаётганлар, уларнинг сони, қанчаси шифохонага ўтказилгани, қанчаси тузалгани, қанчаси вафот этгани, вирус юқтирганлар, пневмониядан азоб чекаётганлар тўғрисида икки қатор маълумот йўқ.
Маълумот бўлмагач, ҳукумат умумий картинани тўғри тасаввур қилаяптими?
Касалланиш авж олмоқдами ёки ортга чекинмоқдами? Авж олаётган бўлса тарқатишмоқчи бўлинаётган дори-дармонлар пакети (50 минг) етарлими? Кислород концентраторлари-чи?
Яқин 10 кунга қанақадир стратегия борми?
Эпидемия картинаси ҳақида тўла маълумотга эга бўлмай тўғри қарор қабул қилиб бўлмаслигини кимдир тушунадими? Ёки тепада ўтирганларнинг салоҳияти кунига фақат тўртта ўлимни статистикага қўшишга етадими?