Айни дамда 5500га яқин пневмонияга чалинганлар мавжуд
Биринчи марта прнвмонияга чалинганлар бўйича батафсилроқ статистика эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 5 июлдан бугунгача 7996 нафар фуқаро пневмонияга чалиган. Улардан 2503 нафари даволаниб чиққан.
Пневмонияга чалинганлар орасида вафот этганлар сони очиқланмаган.
Пневмонияга чалинаётганлар сони коронавирусга чалинаётганлар сони билан корреляцияда. Яъни, энг кўп пневмония ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Жиззах ва Қорақалпоғистонга тўғри келади.
- https://t.me/ssvuz/6888@ssvuz