"Электромобиллар нафақат ҳаво ифлослиги муаммосини юмшатади, балки бошқа катта муаммони ҳам - шаҳардаги шовқинни"
Иқтисодчи Ботир Кобилов ёзмоқда:
"Қачондир Ўзбекистонда автомобиллар учун божлар бекор қилинганда (ёки минимал даражага тушганда), унинг ижобий таъсирларидан бири айнан атроф-муҳитга ва шаҳарларимиздаги ҳавонинг сифатига бўлади.
Бир неча ўн йиллик эски машиналарнинг нархига ҳам замонавий, ҳам хавфсиз, ва бензинда юрмайдиган шартли Хитой электрокарларини харид қилиш имкони бўлса кўплаб истеъмолчилар иккинчисини танлайди. Албатта, қувватлаш ва энергия инфратузилмаси созланган ҳолда.
Непал ҳақида ёзгандим. EV'га импорт божлари тушгандан сўнг мамлакатда сотилаётган янги машиналарнинг 78 фоизи электрокар экан. Кутилмалардан бири тирбандлик ва ҳаво ифлослиги бўйича рейтингларнинг тепасида турадиган Катмандуда вазият ижобий томонга ўзгаради.
Муҳими, бензинда юрадиган жамоат транспортлари ҳам "токланиши керак". EV'лар нафақат ҳаво ифлослиги муаммосини юмшатади, балки бошқа катта муаммони ҳам - шаҳардаги шовқинни".
- https://t.me/uzbekonomics/1490@uzbekonomics