18K108Telegramda ochish
Жойлар бепул, иссиқ, қулай ва савдо барқарор: “Асал байрами”дан репортаж “Анҳор” боғида ўтаётган “Асал байрами”да иштирок этаётган асаларичиларнинг сўзларига кўра, маҳсулотлар 100 фоиз табиий, асосан тоғ асаллари. Илгари килоси 120 минг сўмга сотилган асал ярмаркада 90 минг сўмдан таклиф қилинмоқда. Шунинг учун харидор ҳам, сотувчи ҳам мамнун. Қатнашчилар таъкидлашича, дастлаб 11 декабргача дейилган ярмарка 21 декабргача узайтирилгани улар учун катта қўллаб-қувватлаш бўлди. Бу эса кўпчиликка қўшимча даромад олиш имконини берган. Ярмаркада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бирга Қирғизистон, Қозоғистон ва Россиядан келган асаларичилар ҳам иштирок этмоқда. Бундай тадбирлар тажриба алмашиш ва соҳани ривожлантириш учун жуда муҳим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin