11K155Telegramda ochish

Shokirjonov news kanalidan

Бизда кўпчиликка фойдаси тегадиган бир нарса қилинадиган бўлса, ҳеч қачон бирор савол қолдирмайдиган қилиб бажарилмайди. Албатта қайсидир кўрнамак «кўрмак»лар учун «гуручлар» ортидан «сув» ичишлари «лазейка» яратилади. Қаранг, уч-тўрт кун аввал давлат раҳбари топшириғига биноан ниҳоят кам таъминланган оилаларга миллиардлаб ёрдам пули ажратилди. Ёрдам пулини ҳоким, мелиса, прокурор, маҳаллақўмлар гўёки уйма-уй тарқатиб юрибди. Телеграм каналлар тўлиб кетди уларнинг дастидан. Лекин кўряпмизки, эшитаяпмизки, жойларда айрим худо урган маҳаллақўмлар йўқсилларнинг ҳақига чанг солишмоқда. Эътироз қилганларга «кейинги ёрдам пули тарқатилганда рўйхатдан чиқариб ташлаш» билан таҳдид қилинмоқда. Йўқ жойдан 500 минг келганига ҳам шукр қилиб, «1 миллион олдим», деб тилхат ёзиб беришга истар-истамас кўнаётганлар ҳам бор. «Темир дафтар», бало-баттар ҳақида 5 ойдан бери гапирлаяпти. Наҳотки шунча муддат ичида ижтимоий ёрдамга муҳтож, камбағал оилаларнинг электрон рўйхати шакллантирилмади? Нега уларнинг номига пластик карточкалар очилмади? Нега шаффоф рўйхати эълон қилинмади? Анави янги тузилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлимлари шикалад едими шунча вақт ичида? Бу вазирликни тузишдан мақсад нима эди ўзи? Пластик очиш ва шундай рўйхатни шакллантириш қийин ишми? 1. Вилоят. 2. Туман/шаҳар 3. Маҳалла 4. Фуқаро ва унинг оиласи ҳақида маълумотлар 5. Пластик карточка рақами Қийинми, шу юқоридаги 5 та маълумотни тўплаб чиқиб, жамоатчилик назорати учун эълон қилиш?! Компьютерда 5 дақиқада бажариш мумкин бўлган иш учун шартми шунча одамни сарсон қилиш? Кимдан нимани яширмоқчи бўлаяпсизлар? Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икромов «аҳолига пул тарқатилса коррупция рўй беради», деган эди. Бунақа шароитда, тарқатувчиларнинг қўлига нақд пул топширилса албатта рўй беради-да! Ҳеч ким текшира олмаса. Боз устига жойларда Худодан ҳам қўрқмайдиган, бировнинг ҳақидан ҳам ҳазар қилмайдиган ифлослар ўтирган бўлса... Ёки бу ҳаракатлар «ана, кўрдиларингми, буларга асло пулни ишониб бўлмайди», дея Икромовнинг гапларини исботлаш учун амалга оширилган трюкмиди? Нега бизда барча учун манфаатли осонгина йўли турганда энг хато ва энг қийин йўл танланади. Нега? Дарвоқе, 2020 йил ...рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилимиди? 👉 @shokirjonov

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin