Яхши хабардан яна яхшилик излаб
Февраль-март ойларидаёқ ҳар бир вилоят, ҳар бир туман қирқимида камбағаллар рўйхати тузилган, улар "Темир дафтар"га тиркалган (ёмон кўраман шу большевикча иборани, Ягона база деса ҳам бўларди масалан).
Лекин ўша "Темир дафтар"га тиркалганларга пластик карта очилса бўлармиди? Шунча вақтдан буён "Темир дафтар" бўйича ўнлаб селектор ва йиғилишлар ўтган. Бир-биридан самарасиз, бир-биридан мазмунсиз.
Пул тарқатиладиган муҳтожларга пластик карта очилган бўлганида фаолиятига миллионта савол бўлган "Саховат ва кўмак" фондига зарурат бўлармиди? Ортиқча маъмуриятчилик ва бюрократияга ҳожат қолармиди?
@the_bakiroo