АТБ "ASIA ALLIANCE BANK" ўзбек банклари орасида биринчилардан бўлиб пластик карталардан банк кассалари орқали нақд пул ечиш хизмати учун 1,5 фоизлик комиссия ўрнатипти. Ўзгаришлар 1 августдан кучга киради.
Банкоматлар орқали нақд пул ечиш хизмати - ўзгаришсиз - 1 фоиз миқдорида қолдирилган.
Арзимасдек кўринган бу ўзгаришларни нега олқишлаш керак ва бу бошқа банкларга ҳам намуна бўлиши лозим?
Чунки одатда ўзбек банкларида, гарчи харажати юқори бўлса ҳам, банк кассаларидан пластик картадан нақд пул ечиш бепул ёки бунга арзимаган комиссия тўланади. Лекин бундай "коридор"дан ҳамма ҳам фойдала олмайди: кўпроқ танишбай ёки қўнғироқбай усулидан фойдаланувчилар учун ташкил этилган махсус лазейка.
Банк хизматларида инсон фактори - қўл меҳнати ва меҳнат харажатлари мавжудми - бундай хизматлар банкомат, инфокиоска, терминал ва автоматлар орқали кўрсатиладиган хизматлардан қимматроқ туриши лозим ва бу табиий қабул қилиниши керак.
@the_bakiroo