Mash канали Россиянинг Самара вилоятида стихияли тарзда пайдо бўлган мигрантлар лагеридан репортаж тайёрлаган.
Кадрларни кўриб бу Сурия ё Фаластинлик қочоқлар лагеридир, деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ. Мигрантлар Ўзбекистондан. Болалар, аёллар, беморлар ва умуман турли сабабларга кўра ватанга қайтаётганлар.
Репортажда ўтган гал мигрантларга билет тақсимлаш ва поезд орқали олиб келишда ноҳақликларга, порахўрликка йўл қўйилгани айтилган.