Бейрутдаги кечаги портлашлардан кейин олтин нархи ўзининг тарихий максимумларини янгилади ва котировкалар яна ўсишда давом этмоқда.
Айни дақиқаларда декабрь ойи фьючерслари бўйича ҳам, спот шартлари бўйича ҳам 1 унция учун 2030-2040 доллар атрофида битимлар тузилмоқда.
Облигациялар бўйича фоиз ставкалар минимумдалиги ҳолатида олтин бўйича даромадлилик июль ойининг ўзида 10%ни, йил бошидан буён эса 30%дан зиёдни ташкил этди.