Мана бу ерда ва бу ерда муаммо жамғармалар пастлигида эмаслиги ҳақида ёзилмоқда.
Ҳаммаси тўғри. Ҳаммаси китобларда ёзилганидек.
Лекин муаллиф ҳам, ҳурматли регуляторимиз ҳам яна битта омилни назардан қочирмоқдалар, фикри ожизимча.
Даромад кўпайса, аҳолининг якуний истеъмол харажатларининг истеъмолдаги улуши камайиши кераклиги ҳақидаги назария реал даромадлар кўпайган ҳолатдагина ишлайди.
Таҳлил этилаётган охирги 5 йилда реал даромадлар ўсаяптими, йўқ. Номиналда ўсиш бор, ҳа. Лекин реал даромадлар чўққиси барча ташқи белгилар бўйича (даромадлар борасидаги статистикага шахсан менда заррача ишонч йўқ) 2014 йилда қайд этилган. Шундай экан, якуний истеъмол улушининг пасаймаётгани табиий.
Аслида бутун дунёда амал қилаётган иқтисодиёт назарияси ва илгари сурилаётган замонавий гипотезалар биздаям ишлайди, фақат уни бизнинг ёлғончи статистикага ва амалдаги мафкурани оқлашга бўлган мажбурий уринишларга корректировка қилишга тўғри келади.
Дарвоқе, жамғармалар улушининг пастлиги борасидаги сабабларга тўхталганда навбатчи тарзда келтириладиган "молиявий саводхонликнинг пастлиги" шаблони мениям асабимни қитиқлайди.
Жамғармалар ҳақида гапирганда молиявий саводхонликнинг пастлиги ҳақида гапириш турмуш даражаси ва даромадлар пастлиги ибораларини ишлатишдан кўра сиёсий хавфсизроқ. Молиявий саводхонлик пастлиги ибораси айбни иқтидордагилардан олиб аҳолининг ёқасига ёпиштиради. Шунинг учун ҳозирги лексиконда бу оммалашган ва афсуски, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
@the_bakiroo
- https://t.me/macrobs/75@macrobs
- https://t.me/macrobs/76@macrobs