Polimonolog kanalidan
Куни кеча Туркия ички ишлар вазири Сойлу, экология ва шаҳарсозлик вазири Курум ҳамда бир гуруҳ масъуллар махсус жойдаги 7.2 баллик зилзила симуляциясида бевосита иштирок этишибди.
Яъни, бу обрўли амалдорлар оддий бир фуқаронинг уйида зилзила пайти рўй бериши мумкин бўлган ҳолатни ўз жисм ва руҳиятларида сезиб кўришяпти. Омон қолиш усулларини халққа ўзлари кўрсатиб беришяпти.
Бу хабардан яна бир бошқа хулосам бор. Энди бу вазирлар бирор қарор чиқаришда, бирор ҳужжатга имзо чекишда, бирор сити, ГЭС, АЭС, сув омбори ва бошқа йирик иншоот қурилишига рухсат беришда ёки қурилганини қабул қилишда, аниқки, шу 60 сонияда яшаб кўрган онларини ёдга олишади, таналарига офат ваҳми қанчалик таъсир этганини эслашади, менимча.
Шунақа аҳволда фуқаро айнан нималарни туйиши, не ҳолларга тушиши, қанчалик хавф остида қолишини ўйлаб кўришади.
Мушаклар ўзи яшаган шу кичик сесканишларни эслаб қолсаю мияга импульс берса, ўз навбатида мия ҳам инерция таъсирида эгасининг виждонини уйғотиб юборса не ажаб.
Яхши тажриба эканми?
👆@polimonolog 👈