
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари HUMO, E9PAY ва Octobank билан янада осонлашди
Энди E9PAY иловаси орқали қулай валюта курси бўйича тўғридан-тўғри HUMO карталарига тез ва комиссиясиз пул жўнатиш мумкин.
Тўловлар қандай амалга оширилади:
▫️Бош саҳифада «Пул ўтказмаларини юбориш» бўлимини танланг;
▫️Янги қабул қилувчини қўшинг;
▫️Манзил мамлакатини (Ўзбекистон) кўрсатинг ва «2-усул»ни танланг;
▫️Қабул қилувчи маълумотларини (Ф.И.Ш., карта рақами) ва ўтказма мақсадини киритинг;
▫️Суммани KRWда киритинг;
▫️Ҳисобга тушадиган суммани инобатга олган ҳолда ўтказмани тасдиқланг;
Тайёр!
Маблағлар дарҳол Ўзбекистондаги HUMO картасига ортиқча босқичларсиз ўтказилади.
Лойиҳа HUMO, E9PAY ва Octobank томонидан амалга оширилди. Янги тизим Жанубий Кореядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини янада тез, осон ва қулай имконини беради.
Реклама