
12- рақамли ўйинчи ким?
Inkuzart'нинг навбатдаги лойиҳаси.
Янги қаҳрамонми? Қандайдир рамзми? Ёки шунчаки чиройли санъат намунаси?
Рассом INKUZART деворий суратни ниҳоясига етказган ва кутилганидан анча кучлироқ жавоб берган.
12-рақамли ўйинчи — бу сен!
Футболда майдон ташқарисидагиларсиз ғалаба бўлмайди.
Олқишлайдиган, ҳаяжонланадиган, умид қиладиган ва финал ҳуштагигача ишонишда давом этадиганларсиз ғалаба йўқ.
12-рақамли ўйинчи — бу трибуналар қуввати.
Бу майдонда кўринмайдиган, аммо ўйиннинг ҳар бир лаҳзасида эшитилиб турадиган овоздир.
Очиғини айганда, стрит-арт айнан шундай ғоялар учун севилади
Бу энди девордаги оддий расм эмас, балки шаҳар ва одамлар билан кечадиган ҳақиқий мулоқотдир.