20K16Telegramda ochish
Тозалик ва тартибни сақлашга чақириқлар кифоями? Зиёратгоҳлар нафақат ибодат ва зиёрат жойи, балки халқнинг маънавияти, тарихи ва қадриятларини ўзида мужассам этган муқаддас масканлардир. Шунинг учун бундай қадамжоларда тартиб, тозалик ва эҳтиром сақланиши ҳар бир ташриф буюрувчининг масъулияти ҳисобланади. Имом Бухорий мажмуаси қайтадан очилганига ҳали кўп бўлмади. Зиёратгоҳга ҳар куни минглаб инсонлар зиёрат ва тафаккур учун келмоқда. Бу каби муқаддас масканларда инсон нафақат одоб-ахлоқи, балки маданияти ва маънавиятини ҳам намоён қилади. Шунинг учун мажмуа ҳудудида тозаликни сақлаш, иншоотлар ва безакларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш муҳим. Афсуски, баъзан айрим жойларда бепарво муносабат ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бу эса муқаддас масканнинг кўриниши ва сақланишига таъсир қилиши мумкин. Муқаддас масканларни асраб-авайлаш, уларнинг ободлиги ва озодалигини сақлаш эса ҳар биримизнинг маънавий масъулиятимиз. Буни инкор этиб бўлмайди. Лекин масъулият қандай кафолатланади? Бунинг учун зиёратчилар, туристлар ва албатта ибодатга келганларнинг фикрларини чуқур ва холис ўрганиш керак. Балки, айтайлик, туристлар учун Ислом цивилизация марказидаги каби қоидаларни жорий қилиш керакдир?

Arxivda shunga yaqin