22K48Telegramda ochish
"Мақсад энергияни тежаш бўлса" Баҳодир Абдуллаев: "Агар асосий мақсад энергияни тежаш бўлса, уни ишлатишни батамом тақиқлаш тўғри йўл бўлади. Лекин яхши иқтисодиётда энергоресурслар бўйича асосий мақсад бошқа ресурслар билан бўлгани каби уларнинг тежалиши эмас, балки энг самарали нуқтага йўналиши бўлиши керак. Ўзи экономика деганда тежаш эмас, самарадорликни ошириш тушунилиши лозим. Акс ҳолда, одамлар миллион сўмлик қиймат яратадиган вақтини 100 минг сўмлик ўтин қидиришга сарфлашга мажбур бўлади, 10 минг сўмлик газ тежаш учун". Ҳа, бозор шароитида энергосамарадорлик бир бирлик энергия ресурси ҳисобига кўпроқ товар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ва кўпроқ истеъмол манфаатига эришиш ҳисобланади. Узиб, ўчириб қўйиб "тежаб", ҳам ишлаб чиқаришга, ҳам истеъмолга иқтисодий шикаст етказиш эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin