3 йилда олий маълумотли солиқчи бўлмоқчимисиз?
2026 йил 19 майдаги ПФ–95-сонли фармонига асосан Солиқ қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Солиқ олий мактабида бакалавриат таълими камида 3 йиллик дастур асосида ташкил этилади. Таълим жараёнида назарий билимлар амалий машғулотлар билан уйғунлаштирилади.
Энг юқори натижа қайд этган 50 нафар абитуриент давлат гранти асосида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади.
Солиқ олий мактабида замонавий ўқув кампуслари, техник воситалар билан жиҳозланган аудиториялар, ахборот-ресурс маркази, спорт зали, стадион ҳамда қарийб 1000 ўринли талабалар турар жойи мавжуд (яъни ётоқхона муаммо бўлмайди).
2026/2027 - ўқув йили учун абитуриентлар Солиқлар ва солиққа тортиш ҳамда Бухгалтерия ҳисоби йўналишларига my.uzbmb.uz сайтлари орқали ҳужжат топширишлари мумкин.
- https://t.me/soliqnews/19715@soliqnews
- https://my.uzbmb.uzuzbmb.uz