20K47Telegramda ochish
Тангаларни болаларга беринг ва улар тангаларни муомалага қайтаради "Сиз-чи" тангаларнинг муомаладан чиқиб бораётгани ҳақида ёзмоқда, тангаларнинг ишлатилмай қўйгани сабаблари ўлароқ санаш ва саралаш кераклиги, олиб юриш ноқулайлиги, чўнтакда оғирлик қилиши, ҳамёнда жой эгаллаши, кассаларда алоҳида сақланиши ва ташилиши важларини келтирмоқда. Қисман қўшилса бўлади. Лекин тангаларнинг ишлатилиши камайиб кетгани уларга заруриятт йўқ дегани эмас, муомалада қайтимга чақич, қурт ва гугурт берилаяптими, демак тангалар керак. Лекин тангаларни қандай қилиб фаол муомалага қайтарса бўлади? Тангалар циркулясини ким кўпроқ таъминлайди? Балки болалигингиз эсингиздан чиққандир? Болалар туфайли танга кўпроқ айланади. Қайтимларни талаб қилинг ва тангаларни болаларга беринг. Болаларда илк жамғариш хулқ атвориям, санаш ва ҳисоб қобилиятиям, керак бўлса, мустақиллигиям танга йиғиш орқали шаклланади. Болаларнинг (таътилда ва дам олиш кунлари) сув, музқаймоқ, мева-чева сотиб, қўй боқиб, пул топишга ўрганишиям уларнинг қўлида дастлабки жамғарма (хусусан тангалар йиғилиши) пайдо бўлиши билан бошланади.

Arxivda shunga yaqin