43K192Telegramda ochish
Доллар олма, олтин ол. Олтинниям тангасидан ол! Дўстларимиздан бири ёзаяпти: Олтин тангалар олишга нима дейсиз, яхши капитал қўйилмами? Олдинги чиқарилишлар 12,4 миллиондан чиққан эди, ҳозир 30 миллиондан ошибди. Бунисиям чекланган экан. Қанчалик даражада қимматлашади, доллардан яхшими? Олтин олиш бўйича барча саволларга биринчи жавоб ўша: Агар сиз бугун олиб, эртага сотмоқчи бўлмаётган бўлсангиз, олтин танга сотиб олаётган пулларингиз истеъмолингиздаги ва энг ёмони - охирги пулларингиз бўлмаса, келажакдаги режаларингиз учун жамғармаларингиз бўлса, олтин танга олишдан чўчиманг. Олтин тангалар, уларнинг чиқарилиши чекланганлиги туфайли, вақт ўтиб олтин қиймати билан бирга нумизматик қиймат ярата бошлайди. Кўпинча нумизматик қиймат олтин қийматидан каррасига юқори бўлади. Масалан, бизнинг ҳудудимизда 1 аср аввал Бухоро амири томонидан чиқарилган олтин тангаларнинг қиймати олтин қийматидан бир неча карра юқори (Ҳа, аввал амир чиқарган тангаларнинг эгаларини топиш ўзи муаммо). Ёки бўлмаса, узоқ эмас, шу ўзимизнинг яқин давримизда чиқарилган олтин тангаларни ҳеч ким сизга Марказий банк эълон қилаётган қийматлар бўйича сотмайди. Шу маънода, масалан, кичик ёшдаги фарзандларнинг келажакдаги таълими, уларнинг ҳаётида юз берадиган заруриятлар учун олтин тангалар жуда муҳим инвестиция бўла олади. @the_bankiroff

Arxivda shunga yaqin