Халқаро захираларимиз камаймоқда
2020 йил давомида кварталлар қирқимида олтин омили ҳисобига фақат ошиб борган халқаро захираларимиз 2021 йил ҳисобидан кетма-кет иккинчи ой камаймоқда.
Гап шундаки, илгари 2020 йилда захираларимизнинг ўзгариши фақат олтин ҳисобига юз берган бўлса, бу сафар захираларимиз қисқариши фақатгина олтин котировкалари пасайиши ҳисобига эмас, валюта ва депозитлар қолдиғи камайиши ҳисобига ҳам рўй бермоқда.
Яна бир гап. 2020 йилда ташқи қарзимизнинг ўсиши халқаро захираларимизнинг ўсиши фонида юз берганди. Бу йил эса, аксинча, ташқи қарзимизнин ўсиши халқаро захираларимизнинг камайиши картинасида амалга ошмоқда. Ҳозирча хавотирга ўрин йўқ, лекин ўйлашни бошлаш керак.
Барқарор халқаро захиралар биз сингари мамлакатларнинг мустақил ташқи сиёсат юргазишини таъминлайдиган камдан кам воситаларидан бири.