Олтин қуйма: сотиб олмоқ ёки йўқ?! Шудир масала!
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилгач, кўпчиликда саволлар туғилаяпти: сотиб олса, афзалми ёки арзимайдими?
Эътиборлиси, 2 йил муқаддам олтин тангалар савдога чиқарилганида ҳам шундай саволлар кўндаланг бўлганди.
Маълумот учун, йил бошидан буён олтин тангалар прейскурант нархи 15,1 млн.сўмдан 20,2 миллион сўмгача кўтарилган. Ёки йиллик ҳисобда олганда даромадлик 40%дан ошган. Ушбу тангаларнинг нумизматик қиймати бундан анча юқори эканини ва тангалар сони чеклангани нуқтаи назаридан ҳамиша ошиб боришини ҳамма билса керак.
Қуймалар тангадан фарқли ўлароқ нумизматик факторга эга эмас, лекин ҳимоя белгиси мавжудлиги сабабли уни истаган вақтда ҳеч бир экспертизасиз пуллаш мумкин, яъни ликвидлиги ўта юқори восита.
Агар сиз олиб-сотар спекулянт эмас, узоқ муддатли жамғаришга мойил, маблағларингизни турли воситаларда диверсификациялашга ўрганган бўлсангиз, олтин қуймалар жудаям жозибали инвестиция бўлади.
Олтин қуймаларини мана бу манзиллардаги банк шоҳобчаларидан харид қилиш мумкин.
Нархлар эса бу ерда кўрсатилган.