Олтин қуймалар чиқарилганидан буён 2,33 каррагача, олтин тангалар грамми 3,65 каррага қимматлаган
2018 йил 28 ноябрдан Ўзбекистонда олтин тангалар сотуви бошланган. Ўшанда вазни 31,1 трамм бўлган 999,9 пробали олтин 12,7 млн.сўмдан сотилган. Бир грамм олтин 408,4 минг сўмдан тўғри келган.
2020 йил 2 ноябрдан Марказий банк олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга қўйишни йўлга қўйган. Ўшанда, масалан, 999,9 пробали 50 граммлик олтин қуйма 32,177 млн.сўмдан сотилган. Бир грамм олтин 643,5 минг сўмданга тушган.
Бугун, 2025 йил 22 апрель куни Марказий банк белгилаган олтин қуймаларининг янги котировкаларига кўра 50 граммлик олтин қуйма 74,673 минг сўмдан сотила бошланди. Бугун 1 грамм олтин 1 493,5 минг сўмга баҳоланмоқда.
Демак, Ўзбекистонда олтин тангалар муомалага чиққандан буён олтин 3,65 баравар, олтин қуймалар чиққандан буён эса 2,32 баравар қимматлаган.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/46@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/67@centralbankuzbekistan
- https://t.me/centralbankuzbekistan/2715@centralbankuzbekistan
- https://www.gazeta.uz/uz/2020/11/02/gold/#gazeta.uz
- https://t.me/centralbankuzbekistan/11338@centralbankuzbekistan