29K112Telegramda ochish
“2-3 кун қоидаси” маъмурчилиги қанча вақт олади ва қанчага тушади? Иқтисодчи Ботир Кобилов телеграмда ва твиттерда савол қўймоқда: “Буни маъмурчилигининг ўзи ҳам барчанинг вақтини кетқазади. Божхоначиларни ҳам, истеъмолчиларни ҳам. Истеъмолчилар чет элда неча кун бўлганликлари, қўлларидаги ноутбук ва телефон нархи қанча, чет элдан қанча витамин/дори заказ қилганликларини ёзиб юриб шуларнинг барчасининг чекларини йиғиб юриш керак”. “Айтайлик, чемоданда кийимларнинг қиймати $500, ноутбукнинг қиймати $2000, телефон $1200. 1. Бу нархни ким белгилайди? Божхоначи ўтириб ҳисоблайдими, чек сўрайдими? 2. (500+2000+1200)-1000=$2700*(30% бож+12% ққс) = $1,134 Шунча бож тўланадими?” Ростанам, 8 кундан кейин кучга кирадиган янги чекловлар қандай ишлаши ҳақида оддий мисолларда тушунтириш берилиши керак. Англашилмовчиликлар, ўзаро тушунмовчиликлар олди олиниши учун. Ўзи, чекловларни тасдиқлашдан аввал масалан, Дубай, Истамбул ё Алмати рейслари ёки Дўстлик пости мисолида стресс-тестлар ўтказилдими? Божхоначилар ҳар бир ҳолатда қандай ҳужжат, савол ва ҳаракат қилиши кераклиги бўйича ўқитилдими? Масалан, йўловчи бож тўлашга пули етмаса, нима бўлади? Ўзи Божхона маъмурчилиги вақти қанчага узаймоқда? Бу бюджетга қанчага тушади?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin