20K18Telegramda ochish
Яна бир қирғиз банки ЕИ санкцион рўйхатида Eco-Islamic Bank'ка нисбатан босқинчи Россиянинг СПФС (СВИФТ аналоги) тизимига қўшилгани туфайли Европа иттифоқи чекловлари жорий этилган. Мазкур қирғиз исломий банкига нисбатан чекловлар 13 августдан бошлаб кучга киради. 2024 йилдан бери санкциялар остида бўлган СПФС аъзолари рўйхати ёпиб қўйилган. Ёпилишидан олдин босқинчиларнинг тизимидан Марказий Осиё ва Кавказнинг қатор банклари фойдаланаётгани маълум эди (буни унутишмагани аниқ). Қизиқ тарафи, Eco-Islamic Bank чеклов рўйхатига қўшилган кунда Озарбайжоннинг Yelo bank'и рўйхатдан чиқарилган (демак, хатоларни англаса ва тузатса бўлади). Eco-Islamic Bank санкцион радарга тушган бешинчи қирғиз банки ва эҳтимолки, охиргиси эмас. Қирғиз қардошларнинг кулфати шу билан якун топмаган. Босқинчиларга айрим технологияларни айланма йўллар билан етказиб бергани учун Nova Proekt LLC, LLC Rama Group ва Shisan Ltd. компаниялари ҳам энди қора рўйхатда (охирги иккитаси Британия санкцияларига ҳам тушган). Кўраяпсизки, Европа бюрократияси секин ишлаши мумкин, лекин барибир ишлайди, эсдан чиқармайди. Бугунги евробюрократ сукунатини эртангиси давом эттирмайди. 1944 йил ёзига келиб, нацистлар Германияси билан "фойдали ҳамкорликни" фақат тентакларгина амалга ошириши мумкин бўлганидек, ҳозир ҳам шунга ўхшаш вазият. Вазиятни тўғри баҳолаш ва тийилиш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin