12K55Telegramda ochish
Очилаётган Фарғона ҳақида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач, бутун мамлакат бўйича вилоятлараро ва туманлараро йўллар очилди. Лекин фақат Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган Фарғонада эмас. Шаҳрихон, Асака ва Марҳаматдан Қувага элтувчи йўллар ёпилгани, бетон тўсиқлар қўйилгани, бундан аҳоли ва тадбиркорлар азоб чекаётгани ҳақида ёзмаган ОАВ қолмади. Бунга жавобан Ғаниевнинг мирзаси, шайтонгаям дарс берадиган, хўжаси учун ҳар қандай оқ нарсани қоралигини исботлаб берадиган Муҳаммаджон Обидов махсус репортаж ҳам уюштирди. Ими-жимида репортажни ўчириб юбормасидан кўришинглар мумкин. Репортажда бу йўллар гўёки ремонт учун ёпилгани таъкидланган, камера олдида далиллаш учун йўл ёқасига асфальт ҳам тўкилган, қурилиш техникалари келтириб қўйилган. Қарангки, бугун, Ғаниев Фарғонадан даф бўлганидан 1 сутка ўтмай, Шаҳрихон, Асака ва Марҳаматдан Қувага олиб борадиган йўллар очилган. Фарғонанинг очилаётгани рост бўлсин. "Ассалому алайкум шаҳрихонликлар)..Хуш келибсиз, асакаликлар)..Блок постлардаги бетон тўсиқлар қум каби майдаланиб, йўллар очилди) Ҳоким билан ҳокимни фарқини қаранглар вей)", деб ёзмоқда твиттер фойдаланувчиси.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin